Untitled Document

Дунё... Дунёнинг етти хариқаси

Бир куни мактабда “Дунёнинг етти хариқаси” мавзусида дарсўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга хариқаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир ёзаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз жавоб берди:

— Албатта, кўмагингиз керак. Дунёда хариқалар шунчалар кўпки, улардан қай бирини ёзай деб роса иккиландим.

Шунда ўқитувчи қизалоққа ёзган хариқаларининг рўйхатини ўқиб беришни сўради. Ўқувчи қиз бироз дафтарига тикилиб туриб, аста  секин ўқишни бошлади:

— Менинг назаримда, дунёнинг етти хариқаси бу:

● Кўриш

● Эшитиш

● Ҳаракат қилиш

● Ҳис қилиш

● Идрок этиш

● Кулиш

● Севиш

Қизалоқ ўқишни тугатганида синф сув қўйгандек жим эди...

Ўқинг қизиқ....

Қизиқарли фактлар

 

1. Лобстер (қисқичбақасимонлар) ларнинг мияси томоғида, асаб тизими қорнида, тишлари ошқозонида, буйраги бошида жойлашган. Бундан ташқари, лобстерлар товушни оёқлари орқали эшитади, емиш таъмини панжалари ёрдамида аниқлайди. Улар ҳам одамлар каби чапақай ва ўнақайга бўлинган.

2. Швейсарияда тўртта давлат тили мавжуд. Бу мамлакатнинг пойтахти йўқ. Миллатчилик нималигини швейсарияликлар умуман билишмайди.

3. Қадимда Россияликлар марваридни тозалаш учун аввал уни товуққа ютдиришган. Кейин товуқни сўйиб ошқозонидан тозаланган марваридни чиқариб олишган.

4. Акуланинг баъзи турлари она қорнида пайтида ўзига нисбатан заиф эгизакларини еб битиради. Бир сўз билан айтганда, акулалар дунёсида ким кучлироқ бўлса, ўша яшаб қолади.

5. Биласизми, акуланинг қўшимча ошқозони бўлиб, ундаги овқат 20 кунгача айнимас экан.

6. Саудия Арабистонида умуман дарё йўқ.