Untitled Document

Суҳбат... Мусулмоннинг биринчи вазифаси

Ҳар бир мусулмоннинг дастлабки вазифаси, иймон этилиши лозим бўлган нарсаларни, яъни аҳли суннат олимларининг китобларида ёзилган тўғри эътиқодни ўрганиб, уларга ишонмоқдир.

Ислом олимларининг айтишларича, эндигина мусулмон бўлган кимса ёки балоғат ёшига тўлган бир мусулмон боласининг аввало “Калимаи шаҳодат”ни айтиши ва бунинг маъносини билиб, қалбдан ишониши лозим. Кейин аҳли суннатнинг тўрт мазҳабидан бирининг китобларида ёзилган фиқҳ илмларини, яъни Исломнинг беш шартини, ҳалол-ҳаромни ўрганиши, ишониши ва шуларга мос яшаши лозим. [Уларни ўрганиш ва амал қилиш лозимлигига ишонмаган, аҳамият бермаган одам “муртад” бўлади. Яъни мусулмон бўлгандан сўнг такрор кофир бўлади.]

Тўрт мазҳабнинг эътиқодлари бир хилдир. Тўрт мазҳабдан бирининг иймон ва фиқҳ масалаларига тобе бўлган [амал қилган] мусулмонга “аҳли суннат” ёки “сунний” дейилади. Тўрт мазҳабдан бирида бўлмаган одамнинг иймони тўғри бўлмайди. Ё “бидъатчи”, яъни адашган мусулмон бўлади ёхуд муртад бўлади. Бу иккови ҳам тавба қилмасдан ўлса, муҳаққақ жаҳаннамга тушиб, ўтда ёнади.

Мусулмонлардан тўғри йўлдан айрилганларга “бидъатчи” дейилади. Тўғри йўл – жаноби пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва тўрт халифасининг (алайҳимурридвон) йўлидир. 

Севгили пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки:

“Мендан кейин мусулмонлар орасида бўлинишлар содир бўлади. Ўша пайтда яшаганлар менинг йўлимга ва Хулафои рошидиннинг (алайҳимурридвон) йўлига ёпишсинлар. Кейиндан пайдо бўлган [бидъатлардан, мода бўлган] нарсалардан қочсинлар. Чунки динга янгилик [реформа, ислоҳот] киритиш залолатдир, тўғри йўлдан чиқишдир. [Мендан кейин динга киритилган ўзгартишларнинг ҳаммаси динсизликдир...]”