Untitled Document

Тарих... Ўтмиш Рамазон одатлари

Ўтмишда Рамазон ойида халқимизда жуда кўп гўзал анъаналар бўлган, уларнинг баъзилари ҳозирги кунга қадар давом этмоқда. Бу ойда дўстлик, биродарлик тушунчалари мустаҳкамланиб, камбағал ва бошпанасизларга кўп ёрдам кўрсатилар эди.

  • Шаъбон ойининг сўнгида осмонда янги ҳилол кузатилар эди.
  • Ҳовли, уй ва кўчалар супуриларди.
  • Барча ошхона анжомлари яхшилаб тозаланарди.
  • Таҳорат сочиқлари, дастурхон ва пардалар ювиларди.

- Бойлар қўшни ва камбағалларнинг эҳтиёжларини қондирарди.

  • Таровиҳ намозидан кейин қизиқ тадбирлар уюштириларди.
  • Ташкил этилган ўйин тадбирлари саҳарликкача давом этарди.
  • Болалар ҳам иштирок этиши учун савол жавоб ўйинлари бўларди.
  • Катталар суҳбат қуриб, манқибалар, достонлар ўқирди.
  • Аёллар йиғилиб таомлар, ширинликлар пиширарди.
  • Биринчи марта рўза тутаётган болаларга катта аҳамият бериларди.
  • Саҳар вақтида маҳаллаларда ноғоралар чалинар, таъсирли шеърлар ўқиларди.
  • Баъзида саҳарликка уйғотилган болаларнинг рўзалари тушгачагина етарди.
  • Оилалар томонидан болаларга кийим-кечак ҳадялар ҳозирланарди.
  • Рамазон ойида камбағалларга патир, қуймоқ ва ширинликлар тарқатиларди.
  • Ифтор пайти киргани, тўп отилиб ёки азон айтилиб эълон қилинар эди.
  • Бойлар ифторга таклиф қилар, келганларга эҳсонда бўларди.
  • Ифторга чақирилмаган меҳмон келса, бараканинг ортишига ишонишарди.
  • Ҳайит намозига болалар билан бориларди, ҳамма ҳайитлашарди.
  • Байрам куни ҳолва, парварда, чак-чаклар икром қилинарди.
  • Болалалар маҳаллада қўшниларга меҳмонга чиқар, катталарнинг қўлларини ўпиб ҳадя олишарди.
  • Ҳайит байрами куни қизиқарли тадбирлар уюштириларди.