Ўқинг қизиқ... Қизиқарли фактлар
● Одам ва филлар боши билан тура оладиган ягона сут эмизувчилар ҳисобланади.
● Тинч океанининг Мариана қўлтиғига Эверест чўққиси бемалол сиғади.
● Орангутанлар келаётган хавф ҳақида олдиндан хабар бера олади.
● Иккинчи жаҳон урушида японияликлар акула ёғини самолёт мотори учун ишлатишган.
● Шимпанзелар ўзини кўзгуда таний оладиган ягона ҳайвон ҳисобланади.
● Тимсоҳлар сув остига чуқурроқ шўнғиш учун оғир тошларни ютиб олишади.
● Юмронқозиқлар бир кечада 76 метргача тунель қазишлари мумкин.
● Кўршапалак уча оладиган ягона сут эмизувчи жонзот ҳисобланади.
● Украина ҳудуди жиҳатидан европада энг йирик давлат бўлиб, майдони 603.700 км.кв ни ташкил этади.
● Туяқуш тухумини қайнатиш учун 4 соат вақт керак бўлади.
● Монголия давлатининг ҳудуди 1 млн. 565 минг км.кв ни ташкил этади. Қизиғи шундаки бу ҳудуднинг 80% ни яйловлардан иборат.
● Дунёдаги энг узун осма кўприк япониядаги “Акаси-Кайкио” ҳисобланади. Трослари бир-бирига уланса ер шарини 7 марта айланиб чиқиши мумкин.
● Арслонлар ҳаётида ўлжанинг 90% ни урғочилари топиб келади.
● Яқинда археологлар қадимий Троя ҳудудидан ҳар бири турлича даврга оид 7та қишлоқ топишди.
● Тошбақаларнинг умри одамларнинг умрига ўхшаб кетади. Баъзилари 100 йилгача умр кўришади.
● Бутун дунё банкларидаги олтин заҳираларини бир жойга тўпласак, бор-йўғи 12 метрлик куб ҳосил бўлади холос.