Untitled Document

Илм-фан... Магнит бактерияларни тутади

Аниқланишича, оддий магнит билан металл қириндилар каби бактерияларни йиғиб олса бўларкан.

Тўғри, ҳамма бактериялар магнитга ёпишмайди. Фақат Тинч океани тубида Мариан пасттекслигидаги иссиқ сувда яшовчи бактериялар магнитга ёпишади. Магнит бактериясини япон тадқиқотчилари 3 километр чуқурликдаги 400 даража иссиқ сувда аниқлашди. “Нитроспинаэ” деб ном олган микроорганизмларни оддий магнит билан йиғиб олиш мумкин. Уларни ер магнит майдонига қараб йўналгани олимларни қизиқтириб қолди. Натижада улар бактерияларнинг бу хусусиятидан беморларни даволашда дориларни организмнинг зарур нуқтасига етказиб беришда фойдаланиш мумкинлигини топдилар.

Эртага...Каффорат намози

Бу намоз худди аср намозининг суннатидек тўрт ракъат қилиб ўқилади. «Қазога қолган ва қазоси кечиктирилган намозларнинг гуноҳлари кечирилиши учун каффорат намозини ўқишга» деб ният қилинади. Бу намознинг фарқи ҳар ракъатнинг қиёмида Фотиҳадан кейин 1 Оятал курси ва 10 Кавсар сураси ўқилади. Бошқа жойлари бирдай. Рамазон ойининг сўнгги жума намозидан кейин аср намозигача бўлган вақт орасида ўқилади. Каффорат намози ва муборак вақтларда қилинадиган барча ибодатлар, қазога қолган фарз намозларнинг гуноҳи кечирилиши учун қилинган тавбанинг қабул бўлишига хизмат қилади. Акс ҳолда қазога қолган намоз қарзлари ўталмагунча на каффорат намози, на нофилалар орқали кечирилмайди. Худди шунингдек 60 кунлик рўза каффорати тутилганда ҳам ўша 1 кунлик рўза қазоси ўталган бўлмайди. Рўза қазосини алоҳида ўташ керак. Бу ҳам шунга ўхшайди.