Untitled Document

Рамазон суҳбати... Ҳайитга тайёргарлик

Ҳайитдан олдин уйга егуликлар, кийим-кечаклар олинади ва уй атрофи тозаланади. Болаларга янги кийимлар харид қилинади. Фақир ва етимлар қувонтирилади. Байрам кунларида ҳамма тоза кийинади. Ҳайит намозидан кейин қабрлар зиёрат қилинади. Вафот этганлар, қариндош-уруғ ва дин улуғларининг руҳлари учун Қуръони карим тиловат қилинади, дуолар ўқилади, садақа берилади. Ундан кейин оила катталари, дўст ва қариндошлар бориб кўрилади. Байрам кунлари қуйидагиларни қилиш суннат:

1. Эрталаб вақтли туриш, ғусл олиш.

2. Мисвокланиш, хушбўй атир сепиш.

3. Янги ва тоза кийим кийиш.

4. Намоздан аввал ширинлик ёки хурмо ейиш, тоқ сонда ейиш.

5. Узук тақиш, масжидга эртароқ бориш, хурсандлигини маълум қилиш.

6. Бораётганда паст овозда такбир айтиш, мусулмонларга салом бериш.

7. Очиқ чеҳрали ва ширин сўзли бўлиш, мўминлар билан байрамлашиш.

8. Фақирларга садақа бериш, аразлаганларни яраштириш.

9. Қариндошларни бориб кўриш, дин биродарларини зиёрат қилиш, ҳадялашиш.

10. Меҳмон кутиш, кўп дуо ва тавба қилиш, қабрларни зиёрат қилиш.

11. Ислом динига тўғри хизмат қилаётганларга ёрдам бериш.

12. Садақаи фитрни ҳайит намозидан аввал бериш.

Астрономия...Парчали-қисмий қуёш тутилиши

 

Тутилиш тури

Тутилиш даври

Вақти (Астана вақти)

Тутилиш кўринадиган жойлар

Тутилиш нисбати- Энг катта тутилиш вақтида Қуёш диаметрининг Ой тарафидан бекилган қисми 94%

 

Тутилишнинг бошланиши

 

13:50

Шимолий Американинг шарқи, Гренландия, Исландия, Украина ва Руминиянинг шарқидан ташқари Европа, Россиянинг ва Африканинг шимоли-ғарби.

Энг катта тутилиш: Ойнинг соя ўқининг ер марказига энг яқин ўтган вақти

 

15:47

 

Тутилишнинг тугаши

 

17:43