Дунё... Яқин йилларда йўқолиши кутилаётган жойлар (1)
Оммавий ахборот воситалари ва сайёҳлик агентликлари аҳён-аҳёнда Венеция яқин орада сув остида қолиб кетишини эслатиб туради. «Яқин орада» деганда улар 100-200 йилни назарда тутади, бироқ имкон қадар тезроқ дунёнинг бундай диққатга сазовор жойига бориб кўришни тавсия қиладилар. Биз, албатта, бунга ишонамиз ва сайёрамизнинг ноёб бурчакларини ўз кўзимиз билан кўришни орзу қиламиз.
Ушбу мақолада биз тез орада бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган диққатга сазовор осори- атиқаларга тўхталмоқчимиз.
Мальдив ороллари океанга чўкмоқда; Ўзининг қордек оппоқ қуми, мовий океани, осойишталиги ва узоқда жойлашганлиги учун қадрланадиган курорт тобора сув остида қолмоқда. Эндиликда оролларнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан бор-йўғи икки ярим метр баландликда кўриниб турибди, қирғоқлар эса океанга ботиб бормоқда. Расмийлар сув тошқини билан қандай курашиш йўлини излаётган бир пайтда эпчил ишбилармонлар аллақачон сув остида меҳмонхоналар қуриш ғоясини ўйлаб топишди.
Тож Маҳал. Пойдевордаги жиддий муаммолар; Ноёб сарой дунёнинг замонавий хариқаларидан бири ҳисобланади: дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар оқиб келадиган пахтадек оппоқ иморат нафақат таъсирли, балки ҳайратланарлидир.
Лекин сўнгги йилларда Тож Маҳал сарғайишни бошлаган ва меъморларнинг фикрича, унинг ёғоч пойдевори сайёҳлар учун хавф туғдириши мумкин. Олий суд бино тартибга келтирилмаса, уни бузиш билан таҳдид қилган. Венеция ёки Мальдив оролларидан фарқли ўлароқ, бу яқин йилларда содир бўлиши мумкин.
(давоми эртага)