Untitled Document

Ҳикоя... Ҳаждаги бир воқеа

Маккаи мукаррамада пулимни йўқотиб қўйдим. Шу боис уйдан пул келишини кутаётгандим, аммо кечикаётган эди. Биласиз-ку, ҳаж амалининг бир рукни сочни олдириш керак, аммо бошқа пулим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам сартарошхонага бордим. Сартарош йигит бир кишининг сочини олаётган эди. Уялиб, сиқилиб:

  • Маъзур кўргайсиз, пулим йўқ эди, Аллоҳу таолонинг розилиги учун соч-соқолимни қисқартиб бера оласизми? дедим.

Сартарош йигит менга бир қараб олди-ю, соч олдираётган одамнинг ёнидаги бўш ўриндиққа иишора қилиб:

  • Бу ерга ўтиринг, деди. Кейин мижозига қараб:
  • Узр бироз кутдиришга мажбурман, сизнинг сочингизни ҳақ эвазига оляпман, аммо бу одам Аллоҳ розилиги учун деб илтимос қилди, уни куттирмаслигим лозим – деди ва менинг ҳам, мижозининг ҳам эътирозига қарамай тез-да сочимни ола бошлади. Сочимни олиб бўлгач, кийимимни қоқаётиб чўнтагимга пул солганини сезиб, “узр, аммо” дерканман, табассум билан “шошилинч эҳтиёжларингизга сарфлайсиз, кўп пул эмас берганим” деди шивирлаб.

Орадан бир неча кун ўтиб кутаётган пулим келди. Тўғри сартарошхонага бордим, ўша кунги аҳволимни тушинтириб, минг бор ташаккур дея берган пулига озгина пул қўшиб сартарош йигитга узатдим. Кулимсираб қўлимдан ушлаб:

  • “Ололмайман, Аллоҳ учун бўлган ишнинг эвазини бандаси ўтай олмайди, истасангиз сиз ҳам боринг, бошқаларга Аллоҳ учун яхшилик қилинг” деди.

Кейин билсам, ўша сартарош туркистонлик йигит экан.